СПОРТ

Бреакинг: «Ювентус» ўз етакчисини сотади

«Ювентус» жамоа ҳужумчиси Пауло Дибалани трансферга қўйди, деб ёзмоқда Cалcиомерcато.

Манбанинг хабарига кўра, «зебралар» Дибаланинг трансферидан тушган пулларга марказга кучли хавбек харид қилмоқчи.

Ҳозирда «Юве» раҳбарияти Иско («Реал»), Марко Aсенсио («Реал») ва Пол Погба («Манчестер Юнайтед») вариантларини кўриб чиқмоқда. Футболчига асосий харидорлардан сифатида Мадриднинг «Реал» клуби кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дибала «Ювентус» билан янги шартнома борасида келиша олмаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Manba: Onside.uz

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan