СПОРТ

Сардор Рашидов БАА клуби аъзосига айланди

Ўзбекистонлик таниқли футболчи Сардор Рашидов фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда футболчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.

32 ёшли Рашидов “Дубай Сити” жамоаси билан шартнома имзолади. Тез орада клуб ҳам футболчи билан келишувга эришганини эълон қилади.

Ҳозирда “Дубай Сити” мамлакат чемпионати турнир жадвалида 18 та ўйиндан кейин 13 очко тўплаб, 16-ўринда бормоқда. Жамоа БААнинг янги клубларидан бири ҳисобланади. “Дубай Сити”га 2018 йилда асос солинган.

Маълумот учун, Сардор Рашидовнинг охирги жамоаси Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бўлди. У “шерлар” сафида умумий 26 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра Рашидовнинг қиймати 250 минг еврони ташкил этади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan