Бразилиянинг «Флуминенсе» клуби Либертадорес кубогида зафар қучиб, турнирнинг сўнгги иштирокчисига айланди.
«Флуминенсе»дан ташқари, «Манчестер Сити» (Англия), «Леон» (Мексика), «Урава Ред Даймондс» (Япония), «Ал-Аҳли» (Миср), «Окленд Сити» (Янги Зеландия) ва «Ал-Иттиҳод» турнирда иштирок этади.
ЕЧЛ ғолиби «Манчестер Сити» турнирдаги иштирокини яримфиналдан бошлайди. «Леон» — «Урава Ред Даймондс» ғолиби Англия чемпионларига қарши майдонга тушади.
«Ал-Аҳли» -«Ал-Иттиҳод»/«Окленд Сити» учрашуви ғолиби эса яримфиналда Либертадорес кубоги соҳиби «Флуминенсе» билан рўбарў келади.
Турнир Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 12-22 декабрда бўлиб ўтади. Чемпионатнинг амалдаги -олиби Мадриднинг «Реал» жамоасидир. Қироллик клуби шу йилнинг февралида ўтказилган мусобақа финалида «Ал-Ҳилол»ни 5:3 ҳисобида мағлуб этганди.
Маълумот учун, 2025 йилдан ушбу турнирда 32та жамоа иштирок этиши кутилмоқда.