«Реал Мадрид» футбол клуби энди улар учун «Олтин тўп» каби мукофот йўқлигини айтди. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда. Манбага кўра қироллик клубининг фикрича, агар Винисиус Жуниор бўлмаса, унда Дани Карвахал совринни қўлга киритишга лойиқ эди, аммо «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри эмас.
Совринни Винисиус ўрнига ярим ҳимоячи Родри қўлга киритиши ҳақида хабарлар тарқалди.
«Реал Мадрид» овоз бериш натижаларидан ҳайратда ва клубдан ҳеч ким тақдирлаш маросимида қатнашмайди.