TA'LIM

Магистратурада ўқимоқчи бўлганлар учун муҳим янгилик эълон қилинди

Магистратурага қўшимча қабул қилиш учун рухсат берилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди. 

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул жараёнида талаб даражасидаги хорижий тил сертификатига эга бўлиб, қабул квотаси доирасида талабаликка тавсия этилмаган талабгорларни олий таълим муассасалари томонидан белгиланадиган базавий тўлов-контракт миқдорининг 2 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги тўлов-контракт асосида қабул қилишга рухсат берилди.

Қўшимча қабул асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар бевосита олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мурожаат қилишлари сўралади.

Аввалроқ ОТМлар биринчи курслари учун контракт тўлови муддати 1 декабргача узайтирилганди. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan