САЛОМАТЛИК

Нега уйқуда гапирамиз?

Кўпинча уйқуда гапириш асаб тизимидаги муаммолардан дарак беради. Одатда, уйқуда гапириш ҳаддан зиёд ҳиссиётга берилувчан инсонлар орасида кузатилади. Қолаверса, кун давомида зўриқиб ишлаш, миянинг турли таассуротлар гирдобида қолиши ҳам уйқуда гапиришга етаклаши мумкин.
Уйқуда гапириш бирор хасталик аломати, деган гумонга боргандан кўра, бундай ҳолатнинг олдини оладиган самарали усуллардан фойдаланган маъқул.
Аввало, уйингизда тинч муҳит яратинг, асаб тизимига қаттиқ таъсир этадиган фильмлар кўрмасликка ҳаракат қилинг. Уйқудан олдин тўйиб овқатланманг. У ҳам кишини безовталантириб, тушда гапиришга чорлаши мумкин. Ухлашдан олдин ётоқхонани шамоллатинг. Кечаси ҳавода сайр қилиш ҳам кун бўйи таъсирланган миянинг дам олишига кўмак беради.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan