ИЛМ-ФАН

35 та университетга ректорларни лавозимга тайинлаш ёки озод этиш ваколати берилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра:

✅ илмий кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпи мазкур кенгашни тузган, илмий ташкилот ва таълим муассасасида фаолият юритаётган олимлардан иборат бўлиши шарти бекор қилинмоқда;

✅ фақат давлат таълим муассасаларида ўқитиладиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар рўйхатини тасдиқлаш Вазирлар Маҳкамаси ваколатидан чиқарилмоқда;

✅5 хил тоифадаги шахсларнинг таълим ташкилотларида педагог (профессор-ўқитувчи) сифатида фаолият олиб бориши тақиқланмоқда.

? Шу ва яна бир қатор янгиликлар жамланган ҳужжат лойиҳаси муҳокамаларида фаол иштирок этиб, таклифларингизни regulation.gov.uz сайти орқали қолдиринг.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan