ИЛМ-ФАН

1 сентябрдан мактаб директорларини сертификатлаш тизими жорий этилади

Директорликка номзодлар ушбу тизим орқали танланади.

Жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш асосида 193 та таълим муассасаси негизида табиий ва аниқ фанларга ихтисослашган мактаблар ташкил этиш таклифлари ишлаб чиқилди.


Президент ҳузурида ўтган йиғилишда белгиланган топшириқлар бўйича масъуллар:

➖ ҳар бир туманга бориб, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга муаммоларни ўрганади, ечимини топади, мактаб директорлари ва ўқитувчилари билан ишларни ташкил этади;

➖ мактабларда таълим сифати ва шарт-шароитларни яхшилаш бўйича туман ва шаҳарларнинг рейтингини жорий қилади;

➖ яхши ишлаган туман раҳбарларини мукофотлаш, ёмон ишлаганларини эса ишдан олиш бўйича таклиф киритади;

➖ вилоят ҳокимлари билан бирга ҳар ҳафта Президентга ахборот бериб боради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan