ИЛМ-ФАН

Туркиялик профессор билан онлайн мулоқот

12 июнь куни Термиз давлат университетида Туркиянинг  Ҳожи Байрам Вали университети профессори, филология фанлари доктори Вали Саваш Елок билан ZOOM дастури орқали “Ўзбек адабиётининг Туркияда ўрганилиши” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди. Маълумот учун, Вали Саваш Елок Туркияда ўзбек адабиёти бўйича таниқли мутахассис ҳисобланади. Унинг ўзбек адабиётига бағишланган қатор тадқиқотлари, таржималари кенг илмий ва адабий жамоатчиликка таниш бўлиб, айни пайтда у университетда ўзбек адабиётидан талабаларга сабоқ бермоқда.

Онлайн мулоқотда Термиз давлат университетининг ўзбек филологияси факультети жамоаси, тадқиқотчи, магистр ва талабалари иштирок этди. Энг муҳими, бу мулоқотни республикамизнинг турли ҳудудларидаги олий ўқув юртлари соҳа мутахассислари ҳам кузатиб борди. Савол-жавоб, баҳс-мунозара кўринишида бўлиб ўтган мулоқот барчага манзур бўлиб, бундай мулоқотларни давомли ташкил этишга келишиб олинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan