АДАБИЁТ

Бир китоб ўқидим…

  Истеъдодли ёзувчи ва драматург Набижон Ҳошимовнинг “Чаёнлар сўқмоғи” романини ўқиб чиқдим.

Ушбу ўткир сюжетли роман мамлакатимиз эндигина мустақилликка эришган, тараққиёт сари дадил қадам ташлаётган даврда бўлиб, реал тарихий воқеаларга асосланган.

Асарни ўқир экансиз, мустақилликни асраш юртдошларимиз учун осон кечмаганини, душманлар ва хоинлар билан муросасиз кураш олиб борилганига яна бир бор амин бўласиз.

Китобдан парча:

“… Ана шу госпиталдаги кунларнинг бирида пойтахт шаҳарнинг турли жойларида портлашлар содир бўлди. Портлашларнинг бири зарбидан Нормурод ётган палатанинг дераза ойнаси ҳам чил-чил синди. Бу 1999 йил 16 февралдаги Тошкент шаҳрида содир этилган портлашлар эди.”

Романни ўқир экансиз  инсон, она Ватан, энг муҳими, тинчлик ва осойишталик қадри ҳамма нарсадан устун эканлигини юракдан чуқур ҳис этасиз.

 

Фирдавс ШАРИПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan