МУРОЖААТ

Эҳтиёт бўлинг! Бегона рақамга қайтиб қўнғироқ қилиш натижасида ҳисобингиз бўшаб қолиши мумкин

“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси коронавирус пандемияси даврида мобил алоқа операторларининг абонентларига нисбатан фирибгарларлик йўли билан ҳисоб рақамидан пулни ечиб олиш ҳолатлари учрагани ва кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.

Инспекциянинг ахборот хизмати маълум қилишича, «Вангири» номли хориж рақамидан қўнғироқни амалга ошириб, абонент ушбу рақамга қайтиб қўнғироқ қилганидан кейин унинг ҳисобидан катта миқдордаги маблағни ечиб олиш ҳолатлари кузатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan