
Жамалаксоч қизлар бойчечак ишқида қирларга югура бошлаган эрта баҳор кезлари ўша машҳур мисралар тилимизда айлана бошлайди: “Бинафша лабида, ерларда баҳор…”
Сарин шаббодалар ҳур-ҳур кеза бошлаган ифорли дамлар Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхоним таваллуд топган кун билан чамбарчас боғланганлиги ҳам иноятдир балки…

Шўрчи туманидаги 21-сонли мактабнинг Она тили фани ўқитувчиси Исмоилова Фазилат ташаббуси билан ўзбек адабиётининг ривожланишида ўз шеърлари, ижод намунали билан катта ҳисса қўшган Зулфияхоним таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида ўтган асрнинг энг машҳур аёлларидан бири – Зулфия Исроилова яратган ўзига хос руҳият пойдевори, таниқли жамоат арбобининг қатъий мезонлари ҳақида сўз юритилди.