ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Ўзбекистон Республикаси Олий суди О. Сатторийга оид жиноят иши кассация тартибида берилган шикоятини қаноатлантирмади

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд жараёнида блогерлик фаолияти билан шуғулланган О. Сатторий (1980 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган) га оид жиноят иши кассация тартибида берилган шикоят асосида кўриб чиқилди.

Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2022 йил 5 апрелдаги ажрими билан О. Сатторийга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги ҳукми ҳамда Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 15 июлдаги ажрими ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan