ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Келинни урган куёв кимлиги аниқланди

Шу йилнинг 6 июн куни Сурхондарё вилояти Узун туманида бўлиб ўтган никоҳ тўйи  маросимида келин ва куёвга ўралган ҳолда ширинлик берилиб, уни ким биринчи бўлиб очиш («Сюрприз» ўйини) ўйини ўтказилган.

Ўйин давомида келин биринчи бўлиб ширинликни очганлиги сабабли бу ҳолатдан куёвни жахли чиқиб келинни бир маротаба урган.

Мазкур ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ томонидан фуқаро Х.Р. (қуёв) га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун судга юборилди.

Бундан ташқари, куёв ва келин ҳамда уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилди, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтиш жоизки, мазкур ҳодиса нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам кенг муҳокама қилинган. Жумладан, рус маданият вакиллари томонидан кескин танқидга учраган.

Шунингдек, видео нафақат Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россияда, балки Корея, Америка, шарқий давлатлар YouTube каналлари ва расмий нашрларида машҳур бўлди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan