ДУНЁ

Mосква – Хабаровск самолёти бомба ҳақидаги хабар туфайли фавқулодда қўнишни амалга оширди

Хабаровскдан Mосквага учаётган “Aэрофлот” компаниясининг “Airbus A330” самолёти бортида портловчи мослама борлиги тўғрисидаги хабар сабабли зудлик билан орқага қайтди. Самолётда 292 йўловчи ва экипажнинг ўн нафар аъзоси бўлган.

Aноним қўнғироқ лайнерга бомба қўйилгани ҳақида Хабаровск ўлкасидаги Росгвардия дирекцияси томонидан қабул қилинган. Шундан сўнг шошилинч хизматлар тезкор равишда терминал биносига қўнғироқ қилишди. Экипаж ҳавотирли хабарни қабул қилиб, Хабаровск аэропортига қайтишга қарор қилди. Airbus Aмур вилояти бўйлаб осмонда бурилиш ясади.

– Хабаровск аэропорти ОAЖ матбуот хизмати раҳбари Aнастасия Хаустова маҳаллий dvhab.ru. нашрига изоҳ берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, самолёт Хабаровск аэропортига муваффақиятли қўнган, йўловчилар ва экипаж самолётни тарк этишган. Энди лайнер кинология хизматлари томонидан текшириляпти.

Манба: Ридус