ИЛМ-ФАН

368 нафар битирувчи олтин мeдал соҳибига айланди

Коронавирус пандемияси сабаб бу йилги “Сўнги қўнғироқ” тадбирлари онлайн тарзда бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси берган маълумотига кўра,  2019-2020 ўқув йилида вилоятимизда 38992 нафар ўқувчи 9-синфни тугаллади. Шундан 37696 нафари оддий даражали ва 1296 нафари аъло даражали шаҳодатномаларга эга бўлишди. 11-синф битирувчилари жами 38490 нафар бўлиб, улар орасидан 502 нафар битирувчилар аъло даражали шаҳодатномаларга сазовор бўлишди. Яъни 134 нафар битирувчи кумуш, 368 нафар битирувчи олтин медалга лойиқ деб топилди.

Юртимизда ёшларнинг билим олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари учун барча шароитлар яратилган. Ишонамизки, бундай имкониятлардан оқилона фойдаланган иқтидорли, қобилиятли ёшларимиз келгусида ватанимиз равнақи йўлида хизмат қиладилар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan