Ҳам депутат, ҳам тадбиркор Хайитали Алламуродов Термиз туманидаги 60 га яқин кўмакка мухтож оилаларни оталиққа олиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, даромадсиз қолган оилаларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш каби хайрли ишларни амалга ошириб келмоқда.
Навбатдаги ана шундай тадбирлар туманнинг “Учқизил”, “Янги ҳаёт” ва “Янгиобод” маҳаллаларида ўтказилди. Эҳтиёжманд оилаларга 16 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.