ҚИЗИҚАРЛИ

Ҳиндистонлик фермер ўз паррандаларидан ғайриоддий тухум олмоқда

Ижтимоий тармоқларда сариғи тўқ яшил рангда бўлган тухумлар ҳақида видеолар тарқалди. «Odditycentral» маълумотларига кўра, ушбу видеоларнинг муаллифи ҳиндистонлик Ак Шихабуддин исмли фермер.

Таъкидланишича, Ак Шихабуддин фермасидаги товуқлардан бири маълум муддат олдин яшил тухум қўйишни бошлайди. Паррандада ҳеч қандай касалликлар аломатлари аниқланмагач, устига устак ғайриоддий тухумнинг мазаси оддий тухумдан фарқ қилмагани учун фермер ўша товуқдан жўжа очтиради. Жўжалар улғайгач, улардан бир нечтаси сариғи ўрнига тўқ яшил рангда бўлган тухум қўйишни давом эттирган.

Айни вақтда олимлар ноодатий ҳодисани ўрганишга киришган. Уларнинг фикрича, тухум сариғининг бундай тусда  бўлиши, парранда  озуқаси билан боғлиқ  бўлиши  мумкин.  Бироқ фермер бошқача фикрда, чунки унинг фермасидаги товуқларнинг барчасига бир хил турдаги озуқа берилади. Тухумлар таҳлил учун лабараторияга юборилган бўлиб, ҳиндистонлик фермер натижаларни интизорлик билан кутмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan