ИЛМ-ФАН ЎЗБЕКИСТОН

Денов туманида “Биз Ал-Хоразмий издошларимиз” кўрик-танловининг мактаб босқичи ўтказилди

Бугунги кунда юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби таълим соҳасида ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Мазкур ислоҳотлар ҳозирданоқ ўз мевасини бермоқда. Мамлакатимиз ёшларини халқаро фан олимпиадалари ва турли танловларда кўрсатаётган натижалари бунга ёрқин мисол.

Ўз навбатида биз таълим тизими ходимлари хам давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланган холда замон талабларига мос авлодни тарбиялашимиз керак.

Юртимиз порлоқ келажагини барчамиз истаймиз. Ўз навбатида мана шу эзгу ниятни амалга ошириш салоҳиятига эга авлодни тарбиялаш биз педагоглар зиммасидаги муқаддас бурчдир.

Ҳеч кимга сир эмаски бугунги кунда ўқувчиларимизнинг аниқ фанлар, айниқса, математика фанларига бўлган қизиқишларини жуда юқори деб айта олмаймиз. Зеро, айнан математика фанининг ривожланганлик даражаси мамлакат иқтисодий қудратининг муҳим шартидир.

Юқоридагилардан келиб Сурхондарё вилояти Денов туманидаги ўқувчилар ўртасида “Биз Ал-Хоразмий издошларимиз” кўрик-танлови ташкил этилди.

Мазкур танловнинг яна бир муҳим жиҳати ўқувчилар ўртасида буюк аждодларимизнинг математика фани ривожига қўшган улкан ҳиссала5рини тарғиб қилишдан иборат. Фарзандларимиз аждодларимиз бой меросини ўрганиш баробарида улар билан хақли равишда фахрланишлари лозим.

Кўрик-танловдан кўзланган асосий мақсадга қачон эришилади? Қачонки танлов мактаб босқичи юқори савияда ташкил этилса. Унинг омммавийлик даражаси таъминланса.

Шу сабабли “Биз Ал-Хоразмий издошларимиз” кўрик-танловининг мактаб босқичи жорий йилнинг 10-13 февраль саналарида тумандаги барча мактабларнинг 2-4 ва 5-11-синфлар ўртасида тантанали тарзда ўтказилди.

2020 йилнинг 24-29 февраль саналарида ушбу кўрик-танловнинг ҳудудий саралаш босқичи тумандаги 12 та мактабда ўтказиш режалаштирилди.