ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарёда бир кун ичида учинчи зилзила қайд этилди

Бугун, 23 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида учинчи бор зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Унга кўра, 23 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 14:36 да (Гринвич бўйича 23 ноябрь 09:36 да) Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 3,9 балли зилзила юз берган. Зилзила координаталари 37,76 градус шимолий кенглик; 67,69 градус шарқий узунликка тўғри келади. 

Ер силкинишининг чуқурлиги 10 км, магнитудаси 3,9 га тенг. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 411 км жануби-ғарбда жойлашган. 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

  • Қумқўрғон туманида 3 балл, 16 километр.
  • Шўрчи туманида 2-3 балл, 26 километр.
  • Бандихон туманида 2 балл, 31 километр.
  • Жарқўрғон туманида 2 балл, 35 километр.
  • Қизириқ туманида 2 балл, 42 километр.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan