ҚИЗИҚАРЛИ ЎЗБЕКИСТОН

Мамлакатимизда зарарли чигирткаларга қарши чоралар кучайтирилмоқда

⚡️ Мамлакатимизда мавсумий характерга эга бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ўз вақтида бартараф этиш мақсадида доимий тарзда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан қўмодонлик-штаб, махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.

Бу каби тадбирлардан бири зарарли чигирткаларга қарши чораларни кўришдир.

Бугунги кунда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан зарарли чигирткалар кириб келишининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан, жорий йилда чигирткаларни республикамиз ҳудудига кириб келишининг олдини олиш учун жойларда 597,9 минг гектар ерда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди

Хабарда қайд этилишича, бугунги кунда республика бўйича зарарли чигирткаларнинг 327,4 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 309,6 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилган.

Шунингдек, маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан бугунги кунгача зарарли чигирткаларга қарши 397 минг гектар майдонда ишловлар ўтказишни таъминлайдиган кимёвий воситалар захираси яратилган.

Ушбу тадбирларга 500 дан ортиқ махсус техникалар ва 700 нафардан ортиқ ишчилар жалб қилинган.

??????Яна бир муҳим жиҳат. Бу ишлар  Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон Республикалари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan