ҚИЗИҚАРЛИ

Бошқотирмалар мия фаолиятимиз учун фойдали(ми?)

Бугунги кунда кўплаб газета, журналларда турли бошқотирмалар бор, бундан ташқари, айнан шунга ихтисослашган босма нашрлар ҳам талайгина. Кимдир уларни бўш вақтини мароқли ўтказиш учун олса, кимдир бошқотирмалардаги совринларга қизиқади. Бироқ кроссвордлар мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатишини ҳамма ҳам билмайди?

Aгар кексайганингизда бундай машғулот билан мунтазам шуғулланиб турсангиз билиш қобилиятингиз соғлом тарзда сақланиб қолади. Кроссворд ечадиган қариялар ҳаттоки телефон рақамларни ёдида сақлаб қола олади.

Бу инсоният тарихида ўтказилган энг узоқ муддатли тадқиқотда исботланган. Шотландиялик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотда мингдан ортиқ одамлар ёшига қараб бирлаштирилган, яъни уларнинг ҳаммаси 1936-йилда туғилган инсонлар бўлган. 11 ёшида уларнинг барчаси “Lothian Birth Cohort” деб номланган тадқиқот иштирокчиларига айланди. Ушбу илмий ишнинг муаллифлари болалик давридаги ақл даражаси кексайганда қандай ҳолатда бўлишини аниқламоқчи бўлишди.

Маълумот ўрнида: манбаларга кўра, дунёда биринчи кроссворд 1913-йил 21-декабрда “Nyu-York World” газетасининг якшанба сонида чоп этилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan