ЎЗБЕКИСТОН

1 июлдан электр ва газ бўйича табақалаштирилган тарифларга ўтилади

Электр ва газ тарифларини ошириш бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Кутилганидек, ойлик базавий нормани киритиш орқали тарифлар табақалаштирилади: электр учун 250 кВт соат, газ учун иситиш мавсумида 700 куб, иситилмайдиган мавсумда 200 куб метргача арзонлаштирилган нархлар амал қилади, ундан ортиғи бозор нархига яқин суммада ҳисобланади. Натижада анча кўпроқ энергия сарфлайдиган ўзига тўқ хонадонларнинг харажатлари субсидия шаклида барчанинг елкасига сочиб юборилиши камаяди.

Маълум қилинишича, аксарият оилаларда ошган нархлардаги қўшимча тўлов миқдори бир ойга электр учун 7,5 минг сўмгача, табиий газ учун иссиқ ойларда 6 минг сўмгача, иситиш мавсумида 21 минг сўмгача бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan