ХАБАРЛАР

Арманистон раҳбарияти халқи манфаатларини ўйламаяпти – Захарова

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян аввалроқ Беларусь фуқароси Александр Лукашенкога Минскка бориш нияти йўқлиги, 23 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти саммитида иштирок этмаслигини маълум қилганди. Бунга жавобан Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Арманистоннинг КХШТ тадбирларида иштирок этишдан бош тортиши унинг халқи манфаатларига жавоб бермаслигини билдирди.

“Биз бу ҳолат арман халқининг узоқ муддатли манфаатларига жавоб беришига ва дўст мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлигини мустаҳкамлашига ишонмаймиз”, дейди Захарова.

Шунингдек, у Ереван учун эшик очиқ қолиши ва арман иттифоқчилари яқин келажакда бу имкониятдан фойдаланишига умид қилишини айтган.

КХШТга аъзо давлатлар вазирлари ва давлат раҳбарларининг учрашувларига Беларусь резиденти Александр Лукашенко мезбонлик қилади. Арманистон томони Беларусдаги делегация таркиби қандай бўлишини расман тасдиқламади. 

Маълумот учун, ташкилотга аъзо давлатларнинг Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Мудофаа вазирлари кенгаши ва Хавфсизлик кенгашлари котиблари қўмитасининг навбатдаги йиғилишлари 2024 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонда бўлиб ўтади.

КХШТга Россия, Беларусь, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон киради. 2024 йилда ташкилотга Қозоғистон томони раислик қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan