ЎЗБЕКИСТОН

Ушбу ҳафтада Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кучли ёмғир ёғади

Синоптиклар Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 5 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 5-7 апрель кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида, Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғади. Республиканинг айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин.

Момақалдироқ пайтида баъзи жойларда шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучаяди.5-7 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пояриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриши сўралади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan