ЎЗБЕКИСТОН

Ер участкасини хусусийлаштириш тўловлари камайтирилди

Эндиликда аҳоли ўзига тегишли бўлган давлат рўйхатидан ўтган ерларни хусусийлаштириш тўлови қисқарди. 2022 йил 30 ноябрда Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 685-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қайд этилишича, ҳозирга қадар аҳоли ўзига тегишли бўлган давлат рўйхатидан ўтган ерларни хусусийлаштириш тўлови йиллик ер солиғининг 20 баравари миқдорида эди. Эндиликда бу қиймат Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида ер солиғининг 10 баравари, бошқа ҳудудларда 5 баравари миқдорида белгиланди.

Жорий йилнинг 12 ойи давомида Сурхондарё вилоятида ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича жами 1730 та аризалар келиб тушган бўлиб, шундан 159 таси ижобий хал этилиб бўш ер участкалари хусусийлаштирилди, 74 таси тўлов қилиш жараёнида қолмоқда.

Хўш ерларни хусусийлаштиришимдан нима фойда дейсизми ?

Хусусийлаштирилган ер участкаларининг фойдали жиҳатлари кўп масалан Ўзингизга тегишли ер участкангизни хусусий мулк қилиб олишингиз шунингдек ушбу ер участкаларини эндиликда кредит олиш мақсадида гаровга қўйиш имконияти, хусусийлаштирилган ерларни сотиш, мерос қилиб қолдириш ҳамда ҳадя қилиш, энг муҳими эса мулк ҳуқуқидаги ерингиз давлат ва жамият эхтиёжлари ёки «снос» каби мақсадларда сизнинг розилигингизсиз бепул олиб қўйилмайди.

-Кўпинча «Ер участкамни ярмини сотмоқчиман ёки фарзандимга ҳадя қилмоқчиман», деган мурожаат бўлади. Мана шундай жараёнда хусусийлаштирилган ер эгаси ҳовлисининг бир қисми – иморати йўқ жойни кимгадир сотиши мумкин – дейди Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси Ахборот хизмати ходими Бехруз Сафаров.

Ха айтганча ер участкаларини хусусийлаштириш учун Давлат хизматлари агентлиги ёки my.gov.uz орқали мурожаат қилинади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan