ЎЗБЕКИСТОН

Мирзиёев Урсула фон дер Ляйенни табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйенни ушбу лавозимга қайта сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Мирзиёев ўз мактубида сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан кенг қамровли муносабатларини сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги босқичга кўтаришда, республикадаги ортга қайтмас тус олган демократик ва иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда Еврокомиссия раҳбарининг улкан шахсий ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлаган.

Шунингдек, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ҳамкорлик барча устувор йўналишларда янада юксак босқичга кўтарилишига ишонч билдирилди.

“Яқин келажакда Самарқанд шаҳрида биринчи “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити ўтказилиши минтақавий алоқаларимизни манфаатли лойиҳалар ва дастурлар билан бойитиш йўлида муҳим амалий қадам бўлишига аминман”, дейилади Президент мактубида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan