ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонликлар янги йилни қор билан кутиб олиши мумкин

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, 2023 йилга ўтар кечаси соат 00:00 га бонг урганда, Ўзбекистоннинг катта қисмида қор ёғиши мумкин.

Унинг таъкидлашича, мазкур об-ҳаво прогнозлари айрим иқлим моделлари томонидан тақдим этилмоқда.

«28 декабрдан сўнг Ўзбекистонга бир нечта нам ҳаво оқими босқичлари кириб келиши ойдинлашмоқда. Мутахасислар вазиятни об-ҳаво хариталари, атмосферадаги ҳаво айланмалари ҳаракати орқали синчков кузатишмоқда», — дея қайд этади иқлимшунос.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan