ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларга мурожаат билан чиқди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси консуллик рўйхатидан ўтмаган фуқароларга мурожаат қилиб, рўйхатдан ўтишларини сўради.

Элчихона тезкорлик билан ва масофадан туриб консуллик рўйхатидан ўтган фуқароларга миннатдорчилик билдириб, рўйхатдан ўтмаган фуқароларни белгиланган шаклда қуйидаги анкетани тўлдиришга чақирди.

“Ушбу маълумот фавқулодда вазиятларда тез ёрдам кўрсатиш учун муҳимдир”, — дейилади элчихона хабарида.

Бундан ташқари, фавқулодда консуллик ва юридик ёрдам кўрсатиш ишида ўз вақтида ҳисобга олиш учун шаҳар маъмуриятлари томонидан эвакуация ва яшаш жойидаги ўзгаришлар, янги алоқа маълумотлари ҳақида хабар бериш сўралган.

Консуллик бўлимининг алоқа рақамлари:

  • 03-672-2466
  • 03-672-2371
  • 03-758-5075
  • 03-758-5076
  • 054-485-1397

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan