СИЁСАТ ХАБАРЛАР

Ҳолокост шармандалиги Европа етакчиларини “гаровда ушлаб турибди” – Эрдўған

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Европа Иттифоқи давлатлари Исроилнинг Ғазо секторидаги жиноятларини билмаслигини “Ҳолокост шармандалиги” билан изоҳлаш мумкин эканини айтди. Бу ҳақда у мамлакат Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши якунлари бўйича телемурожаатида айтиб ўтди.

“Ҳолокост шармандалиги Европа етакчиларини амалда «гаровда ушлаб турибди”, дейди Туркия Президенти.

Давлат раҳбари Туркияда бундай чекловчи “мерос” йўқлигини таъкидлаган.

“Туркия Исроил қанча уринмасин, антисемит деб атай олмайдиган ягона давлатдир. Туркия тарихида бундай шармандали доғ йўқ”, деган Президент Эрдўған.

Унинг сўзларига кўра, 7 октябрда Исроил-Фаластин можароси авж олганидан бери Ғазо сектори “салиб юришлари ва Иккинчи жаҳон уруши давридан қолишмайдиган мутлақ шафқатсизлик”ни намойиш этмоқда.

«Туркия Ғазодаги қон тўкилишини тўхтатиш учун саъй-ҳаракатларни сафарбар этар экан, биз Ғарб давлатларининг виждонсиз позициясини қизариб кузатамиз», дейди сиёсатчи.

Давлат раҳбари болалар, аёллар ва қарияларга қарши курашнинг барча замонавий воситаларидан фойдаланган Исроил ва унинг тарафдорлари жавобгарликка тортилишига ишонч билдирди.

“Агар биз Ғазо секторида содир бўлаётган воқеаларга жавоб бермасак, эртага биз ваъда қилинган ер деб аталмиш ишғолчилик ақидапарастлигининг ерларимизга кириб келишига тўсқинлик қила олмаймиз”, дея огоҳлантирди Эрдўған.

Президент яна Исроилнинг ядро қуролига эгалиги мавзусига тўхталди. Унинг таъкидлашича, Анқара жаҳон ҳамжамиятига Исроилнинг ядро қуролига эга эканлигини унутишига йўл қўймайди. 

Шунингдек, Президент Эрдўған, Туркия шу кунгача Ғазо сектори аҳолисига жами 800 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами жўнатганини эслатган.

Бундан ташқари, Эрдўған Жанубий Кавказдаги вазиятга ҳам тўхталиб ўтди ва Арманистонни Озарбайжон узатган “тинчлик қўлини қабул қилишга” чақирди.

“Арман халқи ва унинг етакчилари минглаб километр узоқликда эмас, балки қўшнилари билан тинчлик ва ҳамкорликка интилса, хавфсизлиги янада ишончли бўлади. Ғарб давлатлари томонидан юборилган ҳар қандай қурол ва ўқ-дорилар барқарор тинчликни таъминловчи осойишталикнинг ўрнини боса олмайди”, дейди Эрдўған.

Унинг сўзларига кўра, Туркия Озарбайжон билан ҳамкорликда Баку ва Ереван ўртасидаги нормаллашув жараёнининг муваффақияти учун зарур қадамларни қўйишга тайёр.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan