ХАБАРЛАР

“Вазиятни турлича талқин қилманг!” ССВ шифокорнинг беморга тегажоғлиги бўйича муносабат билдирди

Аввалроқ, тез тиббий ёрдам ходимининг чақирувга кўра, ёлғиз аёлга укол қилиб, унинг беҳушлигидан фойдаланган ҳолда ножўя хатти-ҳаракат қилгани айтилаётгани ҳақида хабар бергандик

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур хабар юзасидан кечикиб бўлса-да, расмий муносабат билдирди. 

«Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича вазирлик ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш олиб борилмоқда. Унинг натижалари бўйича батафсил хабар берилади”, дейилади ССВ муносабатида. 

Вазирлик шунингдек, жамоатчилик вакилларидан вазиятга аниқлик киритилмагунча масалани турлича талқин қилмасликларини сўраган. 

Бироқ вазирликнинг вазиятни дарҳол очиқламаслиги, тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун ўз вақтида ҳолат ҳақида тушунтириш бермаслиги, изоҳларнинг ҳам қисқа ва мавҳум бўлиши воқеанинг турлича талқин қилинишига олиб келишини унутмаслигимиз керак.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan