ХАБАРЛАР

Терактда гумонланганлар ўзларига ваъда қилинган мукофотни олиш учун Киевга йўл олган – Россия

Россия Тергов қўмитаси Москва яқинидаги “Крокус Сити Ҳолл”даги терактда гумон қилинганлар ўзларига ваъда қилинган мукофотни олиш учун Киевга йўл олганини маълум қилди. Бу ҳақда қўмитанинг расмий баёнотида айтилади.

Россия Тергов қўмитасига кўра, уларнинг хатти-ҳаракатлари Telegram’даги овозли хабарлар орқали ўзини уларга тахаллус билан таништирган шахс томонидан мувофиқлаштирилган.

Аввалроқ Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников Москва вилоятида содир этилган теракт Украина махсус хизматлари томонидан тайёрланганини айтган эди.

Унга кўра, “Крокус Сити Ҳолл”га ҳужум қилган террорчилар гўёки Яқин Шарқда тайёргарликдан ўтган.

Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари Николай Патрушев ҳам ҳужумга Украинанинг алоқадорлиги тахмин қилинаётганини айтган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan