ХАБАРЛАР

Навоийда ҳавони ифлослантирувчи оҳак ишлаб чиқарадиган бир нечта цехлар аниқланди

Навоий вилоятида аҳоли мурожаатлари асосида ўрганишлар олиб борилиб, натижада оҳак ишлаб чиқарувчи бир қанча цехлар фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, мурожаатлар асосида ўрганиш ишлари олиб борилган. Таҳлил натижаларига кўра, атмосфера ҳавосига заҳарли моддалар меъёридан ортиқ чиқарилаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, ҳудудлардаги оҳак ишлаб чиқариш цехлари хатловдан ўтказилганда Кармана тумани «Деҳқон» МФЙда яшовчи Б.А. ва Қизилтепа туманида яшовчи Т.К.ларга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехи ҳам ноқонуний тарзда фаолият юритиб келаётганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий иш қўзғатилди. Шунингдек, цех фаолияти кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бартараф этилгунига қадар вақтинча тўхтатилди.

Шу билан бирга, Навбаҳор тумани «Қоражон»МФЙ ҳудудида С.Ш. ноқонуний равишда оҳак пишириш цехи ишлатаётгани аниқланди.

Ушбу ҳолат бўйича фуқарога нисбатан МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди. Оҳак пишириш цехи эса жойида бузиб ташланди.

Бундан ташқари, Кармана тумани ҳудудида фаолият юритаётган оҳак ишлаб чиқариш цехлари — «Шахбоз Навоий», «Голд Чекен Фарм», «Ҳамид Акром Келажаги Сервис», «Имрон Кармана Навоий» МЧЖарига ҳамда фуқаролар Д.Б., Б.А., Т.Ф., К.Т.ларга тегишли тартибда чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan