ХАБАРЛАР

Тошкентда Cobalt ва Captiva иштирокида ЙТҲ содир бўлди

18 апрель куни соат 16:40да Учтепа туманида Cobalt ва Captiva русумли автомашиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълум қилди.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилар тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.

Cobalt автомашина йўловчиси эса олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan