ХАБАРЛАР

Эртага Сурхондарёда “Талабалар баҳори” ёшлар фестивали бошланади

2024 йилнинг 7 март куни Термиз шаҳрида Сурхондарё тажрибаси мисолида “Талабалар баҳори” ёшлар фестивали бўлиб ўтади.

Фестивал кундалигидан қуйидаги тадбирлар ўрин олган:

  • соат 08:00 дан 09:00 гача – Талабалар оммавий югуриш марафони (“Сурхон” спорт мажмуасидан “Болажон” истироҳат боғи чорраҳасига қадар 3 км масофага);
  • соат 09:00 дан 10:00 гача – Талабалар оммавий веломарафони (Ат-Термизий шоҳ кўчаси бўйлаб 3 км масофага);
  • соат 10:00 дан 12:00 гача – “Ҳашар – биз ёшларга ярашар” шиори остида “Экологик марафон” акцияси доирасида “Ҳар бир ёшга бир ниҳол” лойиҳаси (Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида);
  • соат 10:00 дан 13:00 гача – “Музейлар – ёшлар нигоҳида” (Термиз археология музейига саёҳат);
  • соат 10:00 дан 17:00 гача – Талабалар ўртасида мини футбол мусобақаси (“Сурхон” спорт мажмуаси);
  • соат 11:00 дан 17:00 гача – Талабалар ўртасида кураш мусобақаси (“Санъат саройи” амфитеатрида);
  • соат 11:00 дан 16:00 гача – Талабалар ўртасида “ҚВЗ” кўрик-танлови (Термиз муҳандислик-технология институтида);
  • соат 11:00 дан 16:00 гача – Талабалар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини (Ёшлар маркази биносида);
  • соат 11:00 дан 16:00 гача – Талабалар ўртасида “Бахшичилик”, “Чанқовуз” ва “Сибизға” танловлари (Бахшичилик мактабида);
  • соат 11:00 дан 18:00 гача – Камондан ўқ отиш, бадиий гимнастика, стол тенниси, шахмат, армрестлинг, тош кўтариш, арқон тортиш, куч синаш ва миллий спорт мусобақалари (“Санъат саройи” ҳудудида ташкил этилган павилонларда);
  • соат 12:00 дан 13:00 гача – “Экологик лойиҳаларни амалга оширилишида чет эл тажрибаси” мавзусида чет давлатларда ўқиётган ёшлар билан ЗООМ платформаси орқали мулоқот учрашуви (Ёшлар маркази биносида);
  • соат 14:00 дан 17:00 гача – Талаба қизлар ўртасида волейбол бўйича мусобақа (Термиз педагогика институти спорт залида);
  • соат 16:00 дан 18:00 гача – “Ижодимда Ватан тимсоли” ёш рассомлар ва тасвирий санъат асарлари кўргазмаси танлови (“Санъат саройи” фаввораси атрофида);
  • соат 17:00 дан 19:00 гача – “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” юриш марафони (Ат-Термизий шоҳ кўчаси бўйлаб);
  • соат 17:30 дан 18:30 гача – Талабалар ўртасида “Ош” танлови (“Санъат саройи” ҳудудида ташкил этилган ОТМ павилонларида);
  • соат 19:00 дан 21:40 гача – Пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар ва вилоят хонандаларининг гала консерти (“Санъат саройи” олд майдонида);
  • соат 21:40 дан 22:00 гача – Фестивал танловлари ғолиблари ва фаол иштирокчиларини тақдирлаш маросими (“Санъат саройи” олд майдонида);
  • соат 22:00 да – Мушакбозлик ва лазер шоу (“Санъат саройи” олд майдонида).

Барча қалби қайноқ, шаҳду шиддатли, ғайрату шижоатли ёшларимизни ушбу ёшлик ва бирдамлик фестивалига таклиф этамиз!

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan