ХАБАРЛАР

Тошкентдаги кўп қаватли уйда юз берган портлаш қандай келиб чиққани маълум қилинди

Тошкентнинг Миробод туманидаги кўп қаватли уйда газ портлаганди. Энергетика вазирлиги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Унда айтилишича, воқеа 30 декабрь куни соат 08:21 лар атрофида Содиқ Азимов кўчасидаги кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, хонадон эгаси 84 ёшли фуқаро бўлиб, у газ плитасидан фойдаланиб, газни ўчирмасдан қолдиргани сабабли хонада газ тўпланиб, чақнаш содир бўлган ва у жароҳатланган.

«Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти масъуллари воқеа жойига етиб борган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan