ХАБАРЛАР

Тожикистондан Россияга авиақатновлар кескин камайди

Тожикистондан Россияга чипталар савдоси камайгани, шунингдек, «Кроcус»даги терактдан кейин сотиб олинган чипталарнинг қайтарилиши кузатилаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда авиаташувчилар вакилларига таяниб, Тожикистоннинг “Asia-Plus” ахборот портали  хабар берди.

«Somon Air» авиакомпаниясининг хабар беришича, Россияга чипталар сотуви 20 фоизга камайган. 25 март куни Россияга 40 та чипта, 26 март куни 30 та, 27 март куни эса 36 та чипта қайтарилган. Яна бир чипта сотувчининг қайд этишича, мижозлар Москвага учиб кетишдан қўрқиб, кассага 17 та чипта қайтарган. Аммо «Somon Air» вазият аввалги ҳолатга қайтишига умид қилмоқда.

 Душанбедаги авиачипталар кассасида “Ural Airlines” ширкати йўловчилар сони кам бўлгани учун жадвал бўйича Жуковский аэропортига учувчи иккита рейсни қолдирган.

«Ural Airlines» авиакомпанияси илгари Жуковский аэропортига 3 та рейс амалга оширилган бўлса, энди талаб юқори бўлмагани сабабли фақат битта рейсни амалга оширди. Деярли ҳар куни қайтаришлар бўлмоқда, одамлар қўрқади, улар у ерда (Россияда) муҳожирлар жуда қийналганини айтмоқда. Шунинг учун биз бутун вазият тезроқ яхшиланишини кутмоқдамиз», деб жавоб берган авиакомпания ходими.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan