ЖАМИЯТ

Миллий телерадиокомпания раиси биринчи ўринбосари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фарҳод Маҳмудов 49 ёшида вафот этди

Миллий телерадиокомпания раиси биринчи ўринбосари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фарҳод Маҳмудов 49 ёшида вафот этди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси биринчи ўринбосари Фарҳод Маҳмудов вафот этди. Бу ҳақда журналист Азиза Қурбонова хабар берди.

Фарҳод Маҳмудов 1973 йил Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган. У 1996 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги журналист.

Фарҳод Маҳмудов 1995 йилдан буён Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.

«Ўзбекистон 24» ташкил этилгач, унга раҳбарлик қилиб келган Фарҳод Маҳмудов 2018 йилнинг сентябрида Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати бўйича Президент маслаҳатчисига ўринбосар этиб тайинланганди. 2019 йил сентябрида Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар этиб тайинланади.

У 2020 йил ёзида МТРКга қайтган ва раиснинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Фарҳод Маҳмудов 2008 йил «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2018 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан тақдирланган.

Diyor24.uz таҳририяти жамоса мархумнинг яқин оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.


LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan