Лондон фонд биржасида Ўзбекистон евробондлари муваффақиятли жойлаштирилди . Унга кўра, 635 млн долларлик евробондлар ставкаси 3,9%ни ташкил қилган. Шунингдек, 2,5 трлн сўм (тахминан 235 млн доллар)лик миллий валютада ҳам облигацияларини 14%дан жойлаштирилган.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, жойлаштирув учун қулай вақт танланган, глобал бозорда пул таклифи кўп, спекуляциялардан ҳоли мувозанатли вазият, қолаверса мамлакат рейтинги прогнозлари яхшиланган бир позитив консенсус ҳукмрон.