Uncategorized

Ихтисослашган мактабларга 106 мингдан ортиқ талабгор-ўқувчи рўйхатдан ўтди

Жорий йил 10 июль куни халқ таълими тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжат топшириш якунланди.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, бир ой давом этган қабул жараёнида 735 та ихтисослаштирилган мактабга  106 мингдан ортиқ талабгорлар саралаш танловида иштирок этиш учун my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтди.  

Энг кўп ҳужжат топширилган ҳудудлар орасида Сурхондарё вилоятида бир ўринга ўртача 4,4 талабгор рўйхатдан ўтган.  

Ихтисослашган муассасалар орасидан эса энг юқори кўрсаткич Шовот туманидаги Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика-математика мактаби математика йўналишида бир ўринга 29, Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактаби математика-физика йўналишида бир ўринга 15 талабгор рўйхатдан ўтган.  

Саралаш танловлари Давлат тест маркази томонидан жорий йилнинг 30 июлига қадар катта хажмдаги аудиторияларда (павильон) ўтказилиши режалаштирилган. Саралаш танлови натижаларига кўра, 34 минг 50 нафар иқтидорли ўқувчи танлаб олинади.

Эслатиб ўтамиз, янги ўқув йилида физика, чет тили, математика, кимё-биология, информатика ва ахборот технологиялари йўналишида 421 та ихтисослашган мактаб ташкил этилади.  

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan