Uncategorized

Музработда 8 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан ҳужжат расмийлаштирилиб, ҳудуддан чиқариб юборилди

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Музработ туманида тезкор рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган рейд тадбирлари давомида Музработ тумани “Моҳият” маҳалласи ҳудудида 2 та капа тутилиб жами 8 нафар фуқаролар томонидан сассиқ ковракни ковлаб димлаш ишларини олиб бораётганлиги аниқланди.

Ҳуқуқбузарлардан тегишли рухсатномалар сўралганда уларни ҳеч қандай ҳужжат кўрсата олишмади ҳолат юзасидан бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Фуқаролар шу кунинг ўзида ҳудуддан чиқариб юборилди.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan