Uncategorized

125 нафарга яқин фуқароларга 31 млн.500 минг сўм моддий ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан Сурхондарё вилоятида ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 8 ойи давомида Маҳалла хайрия жамоат фонди вилоят бўлинмаси ходимлари томонидан вилоятдаги барча 721 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ёш авлодни Мустақиллик ва адолат тантанаси учун курашган фидоий ота-боболаримизнинг хотирасига ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида «Инсон-азиз, хотира-муқаддас» мавзусида учрашувлар ўтказилмоқда.

Эл-юртимиз озодлиги ва эркинлиги йўлида жасорат кўрсатган қатағон қурбонларининг авлодлари бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларига моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатиш учун уларнинг 50 нафарининг рўйхатларни шакллантирилди. Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан Август ойининг “Маҳаллаларни Ободонлаштириш” ойи деб эълон килиниши   500 та кўп қаватли уйлар атрофида, айниқса, 125 та масжидлар, 24 та муқаддас қадамжолар, 500 та қабристонлар ҳамда уларга ёндош кўчаларни ободонлаштириш ишларини ташкил қилишда жамғарма ходимлари мутасадди ташкилотлар билан биргаликда  иштирок этишди.

Шунингдек, ҳомий ташкилотлар ва саҳоватпеша фуқароларни жалб этган ҳолда Термиз шаҳрида жойлашган “Меҳрибонлик” уйи, Денов ва Сариосиё туманида жойлашган “Мурувват” уйларида истиқомат қилувчи 125 нафарга яқин фуқароларга 31 млн.500 минг сўм моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Олтибой Остонақулов, Махалла хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси ўринбосари

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan