Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг «Рома» клуби футболчиси Элдор Шомуродов Рим жамоасини тарк этмаслигини айтди. Бу ҳақда «Тribuna.uz» маълум қилди.
Шомуродов «Рома»ни тарк этасизми деган саволга қуйидагича жавоб берди:
«Кетиш ҳаёлимга ҳам келгани йўқ. Ҳозирча ҳаммаси жойида».
Эслатиб ўтамиз, Элдор айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Грузияга қарши ўртоқлик ўйинига тайёргарлик кўрмоқда.