Uncategorized

Ҳудудларда тиббиёт муассасалари замонавий ускуналар билан жиҳозланади

“Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–6-сон, 11.11.2021 й.) қабул қилинди.

? Қарорга мувофиқ, давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасалари учун Молия вазирлиги талабномаларига асосан 2021–2022 йилларда 100 млн АҚШ долларигача эквивалентдаги миллий валютада йиллик 2 фоиз ставкада кредит маблағлари ажратилади. Бунда, ушбу маблағлар талабномалар тақдим этилган санадан бошлаб 3 йил муддатгача берилади.

☑️ Шунга кўра, маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосланган талабномаларига ҳамда белгиланган ставкага кўра қайтариш шарти билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга уларга бюджет ссудаси сифатида ажратилади.

? Ҳар бир ҳудуд ва муассаса кесимида тиббий ускуналарга бўлган эҳтиёж аниқланиб, тегишли рўйхатга асосан тиббий ускуналар харид қилинади.

? Тиббий ускуналарни харид қилиш бўйича техник топшириқлар ва тендер ҳужжатлари “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда комплекс экспертизадан ўтказилади.

? Қарорга кўра, ҳокимликлар ҳудудлардаги тиббиёт муассасалари мутахассисларининг етакчи хорижий тиббий муассасаларда малакасини ошириш мақсадида Марказда комплекс экспертизадан ўтказиш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиши мумкин.

☑️ Қарор билан Давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan