Самарқанд шаҳрида 178 та давлат ташкилоти жойлашган. Шаҳарни “миллионли шаҳар”га айлантиришда шаҳарсозликнинг “ақлли шаҳар” концепцияси асосида ташкил этиш режалаштирилган.
Бунинг учун дастлаб 42 та давлат ташкилоти шаҳар атрофига кўчирилади, 7 та чорраҳада йўл ўтказгичлар барпо этилади.
“Бўшаган биноларга чет эллик инвесторларни жалб қилиб, туризм инфраструктурасини яратиш кўзда тутиляпти. Бу табиийки, қўшимча хизматлар ва янги иш ўринларини ташкил қилишга хизмат қилади”, – деди шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров.
Шунингдек 6та аҳоли турар масканларига туташ жойларда кичик саноат зоналари ва ишлаб чиқариш объектлари барпо этилади.