ДУНЁ

Curiosity марсоходи Марсда қимматбаҳо тош топди

Бу кашфиёт жуда муҳим, чунки у Марсда сув кўпчилик ишонганидек яқинда ғойиб бўлган, деган назарияни тасдиқлайди.

Curiosity марсоходи Қизил сайёрада қимматбаҳо тош — опал топди. АҚШнинг Аризона университети олимлари уни сувнинг потенциал манбаи деб ҳисоблашмоқда.

Опал бу минералоид, яъни сувнинг кремнийга бой тоғ жинсларига таъсир этганида ҳосил бўладиган қаттиқ модда. Шу тариқа тоғ қатламларида ана шундай эритмалар юзага келади.

Бироз вақт ўтгач, мазкур эритма қаттиқ бўлиб қолади. Бир ҳил кимёвий таркибга эга. Ранги жуда хира ёки кўзни қамаштирадиган даражада ёрқин бўлади. Ерда опал Австралия ва Эфиопиядан топилган.

Марсоход бутун сайёрани кесиб ўтиб, Марс юзасидаги ёриқлар яқинида опални топди.

Аризона штат университетидан Трэвис Габриелнинг айтишича, барча тўпланган тош намуналари асосан опалнинг асосий таркибий қисмлари бўлган кремний ва сувдан иборат.

Бундан ташқари, олимлар бундай конлар Қизил сайёра юзасидаги ёриқлар яқинида турли жойларда жойлашганлигини аниқладилар ва улар жуда кўп.

“Опал Марсда учиб келадиган фазогирлар учун муҳим сув манбаи бўлиши мумкин. Сув минералоиднинг кристалл тузилиши ичида маҳкам боғланмаганлиги сабабли, агар опал майдаланиб, қиздирилса, уни осонгина ажратиб олиш мумкин. Олимлар диаметри 1 метр ва чуқурлиги 30 сантиметр жойлашган юзадан тахминан 6 литр сув олиш мумкин”, деб таъкидлашди олимлар.  

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan