Uncategorized

Покистон Сенати Эрдўғонни Нобел тинчлик мукофотига номзод қилиб кўрсатди.

Чоршанба куни Покистон Сенати Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни «Украина инқирозини ҳал қилишдаги ҳаракатлари» учун Тинчлик учун Нобел мукофотига номзод қилиб кўрсатди, деб хабар бермоқда Аnadolu.

«Россия-Украина уруши тезда бутун дунё учун фалокат билан якунланиши мумкин бўлган ядровий қайноқ нуқтага айланди. Унинг (Эрдўғаннинг) тинимсиз саъй-ҳаракатлари, ҳар икки томон билан ўз вақтида ва самарали ҳамкорлиги туфайли у бир ўзи глобал фалокатнинг олдини олди» – дейди Покистонлик Муҳаммад Содиқ Санжрани Норвегия Нобел қўмитасига йўллаган мактубида.

Шунингдек, Санжрани президент Эрдўғонни «нафақат ўз мамлакати, балки бутун минтақа ва бутун дунё тараққиёти ва фаровонлиги учун доимо ҳаракат қиладиган ҳақиқий давлат арбоби ва етакчи» деб атади.

Аввалроқ Эрдўғон Туркия парламенти томонидан «Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик ишига қўшган ҳиссаси учун» Тинчлик учун Нобел мукофотига номзод қилиб кўрсатилган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan