Uncategorized

Президентнинг бу ҳафтадаги иш режаси қандай?

Президент матбуот котиби Шерзод Aсадов ОAВ ходимлари билан ўтказилган брифингда давлат раҳбарининг мазкур ҳафтадаги иш режаси ҳақида маълумот берди.

«Бу ҳафтада ҳам бир қатор тадбирлар кун тартибига киритилган. Бугун нефт ва газ соҳалари бўйича йиғилиш ўтказилиши мўлжалланган.

Шунингдек, ҳафта мобайнида Тошкент вилоятида ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантириш, Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда йўл бўйларида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича тақдимотлар режалаштирилган.

Ўзбекистон Президентининг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқотига ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда», – деди Aсадов.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan