Бугун Республикамизнинг барча ҳудудларида кириш тест синовлари бошланди. Мазкур жараёнларнинг шаффоф, адолатли ва холис ўтиши учун барча зарур ташкилий ва техник чоралар кўрилган.

Тест синовлари куни шахсни тасдиқловчи паспорт (ID-карта)нинг асли мажбурий равишда тақдим этилиши шарт. Акс ҳолда сиз тест синовига киритилмайди!
2025-йил 1-июлдан бошлаб my.gov.uz орқали паспорт ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакллари расман тан олинади. Бироқ бу тест синовларига тааллуқли эмас, чунки:
Тест синови ҳудудига мобил телефон ва бошқа рақамли қурилмаларни олиб кириш қатиян тақиқланган.
Шунинг учун сизда паспортнинг асл нусхаси – ID-карта ёки биометрик паспорт бўлиши шарт.
Ёдингизда бўлсин:
Паспорт (ID-карта) асл нусхаси;
Абитуриент рухсатномаси — тестга киришда талаб этилади.
Рухсатнома my.uzbmb.uz платформасидаги шахсий кабинетдан юклаб олинади.