ДУНЁ

Қозоғистон собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди

Қозоғистон собиқ ички ишлар вазири Ерлан Турғумбоев қўлга олинди. Бу ҳақда Kazinform манбаси хабар берди.

Фото: “Орда.кз”

Республика Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Коррупцияга қарши кураш агентлиги бу борадаги сўровга жавоб бермаган. Кейинчалик Бош прокуратура маълумотни тасдиқлаб, ишда давлат сирлари борлиги, шу учун тафсилотлар ошкор этилмаслигини маълум қилди.

Турғумбоев 2022 йил январидаги воқеалар муносабати билан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддаси бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида ушланган. 20 март куни у прокуратура томонидан сўроқ қилинганди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг минтақавий аксилтеррор тузилмасида аккредитацияни тугатгандан сўнг, у Остонага қайтиб келган ва жиноий иш айбланувчисига айланган.

Ерлан Турғумбоев 2019 йилдан буён Ички ишлар вазирлигини бошқариб келган ва 2022 йил февралидаги январь воқеаларидан кейин лавозимидан озод этилган.

Шундан сўнг у қарийб олти ой президент маслаҳатчиси бўлган, 2023 йилда эса Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси маслаҳатчиси этиб тайинланганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan